26 Сентябр 2020 йил 282

Мирзаобод туманида яшовчи яна бир аёлга Ҳимоя ордери берилди.

Мирзаобод туман ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева ҳамда Тошкент маҳалласи профилактика инспектори Ш.Эгамбердиевлар томонидан Тошкент маҳалласида истиқомат қилувчи Р.О ва С.Жларнинг яшаш шароити ўрганилганда С.Жнинг турмуш ўртоғи бир қатор огоҳлантиришларга қарамасдан турли сабабларни баҳона қилиб уни уриши, ҳақорат қилиши, Р.Онинг қайнонаси Н.С уларни яраштириш мақсадида бир неча бор панд-насиҳат берган вақтларда Н.Сни ҳам уриб, ҳақорат қилганлиги, Р.О турмуш ўртоғи С.Ж ҳамда қайнонаси Н.Сларга нисбатан маънавий, жисмоний тазъйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланди.
Суҳбат жараёнида. Р.О га оила муқаддас эканлиги, икки нафар фарзанди борлиги, фарзандлари ва турмуш ўртоғига нисбатан самимий муносабатда бўлиши, келгусида жамиятга зид турмуш тарзи юритмаслиги, қилган ҳар бир салбий ҳатти-харакати учун қонун доирасида жавоб бериши тушунтирилиб, Мирзаобод туман ИИБ томонидан қайнонаси ва турмуш ўртоғига нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши "Ҳимоя ордери" берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech