28 Сентябр 2020 йил 945

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ходимлари томонидан тарбияси оғир бўлган вояга етмаганлар билан профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева ҳамда Мирзачўл маҳалласи профилактика инспектори Х.Холбоевлар томонидан тарбияси оғир бўлган вояга етмаган С.Анинг хатти-ҳаракатлари ўрганилди ва у билан профилактик суҳбат олиб борилди. Ўрганиш жараёнида С.А ота-онасидан бесўроқ уйдан ёлғиз чиқиб кетиши, атрофдагиларнинг панд-насиҳатларига қарамасдан янги танишлар орттириб Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишда жабрланувчи бўлиб қолганлиги, аммо бу ҳолат охирига етмай ИИБ ходимлари томонидан фош қилинганлиги, ота-онасининг сўзларига қулоқ солмай гап қайтариши ва бошқа салбий ҳолатларни содир қилаётганлиги аниқланди.

Суҳбат якунида С.Ага олдида икки йўл турганлиги, тўғри йўлни танлаб ўз келажагини ўз қўли билан барбод қилмаслиги лозимлиги, қиз бола иболи, хаёли бўлиши, ғайриижтимоий ҳаракатларни бас қилиши кераклиги, атрофдагиларнинг насиҳатларидан хулоса чиқариб келажакда ота-онаси фахрланадиган инсон бўлиши айтиб ўтилди.

Text to speech