29 Май 2023 йил 279

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш ҳақидаги ЎРҚ-842-сонли қабул қилинган қонунга асосан, Сирдарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Алишер Мирзақулов иштирокида вилоят Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига ўқув машғулоти ўтказилди. Ўқув машғулотида, Ўзбекистон Республикаси МЖтКга Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига берилган ваколатли моддалар, содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириш, қонуний қарор қабул қилиш борасида тушунтиришлар берилди. Тадбир давомида қатнашчиларга асосий эътибор, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва шаъни, қадр-қимматини сақлаш асосий вазифа эканлиги таъкидланди.

 

Сирдарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси

Text to speech