24 Июн 2022 йил 334

Маҳкумлар ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

2022 йил 22 июн куни Янгиер шаҳар Наврўзообд МФЙ биносида Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар суди томонидан сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди, Унда Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жами 9 нафар маҳкум тайинланган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш хақидаги тақдимномалари тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқилди, Сайёр суд мажлисида Янгиер шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Қобилов ҳамда Янгиер шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори А.Боқибековнинг Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантириш хақидаги фикрлари эшитилиб, маҳкумлар Э.О, Б.О, О.Б, А.К, А.Т, Ш.Д, Б.Ф, С.Х, ва З.Элар тингланиб ҳамда уларнинг шахси инобатга олиниб, шунингдек ЖКнинг 73-моддасида белгиланган жазо муддатини ҳақиқатда ўташганлигини инобатга олиб, Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғининг тақдимномаларини қаноатлантириш ҳақида ажримлар чиқарилди.

Ажримга кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан юқорида шартли равишда исм-шарфлари келтирилган маҳкумлар ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Шунингдек ўтказилган суд жараёнида назорат остидаги шахслар Э.О, Б.О, О.Б, А.К, А.Т, Ш.Д, Б.Ф, С.Х, ва З.Эларга  Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси Ж.Хайдаров томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жазонинг ўталмаган қисмида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда ЖКнинг 60-моддасига асосан жавобгарлик масаласи тушунтирилди.

 Янгиер шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи

Text to speech