7 Декабр 2021 йил 338

Лицей ўқувчилари учун ноанъанавий мастер класс

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор A.I.Ikramovning кўрсатмасига асосан Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан туман-шаҳар ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган мастер-класс машғулотлари режа жадвали тасдиқланиб, ижрога қаратилди.

Эндиликда ҳар ҳафтанинг жума куни ички ишлар органлари бошлиқлари идоравий лицей ўқувчилари учун буюк саркардалар, улуғ аждодларимиз, шунингдек ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида мастер класс машғулотлари ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.

Дастлабки машғулот меҳмони ва маърузачиси Боёвут тумани ИИБ бошлиғи подполковник Абрамов Жахонгир Эркинович бўлди. Подполковник J.E.Abramov “Конституция-Миллий Қомусимиз” ҳамда Амир Темур тузуклари-тарихий давлатчилигимиз муҳим манбаси мавзуларида лицей ўқувчилари билан қизғин савол-жавобларга асосланган маърузалар олиб борди.

Машғулот сўнгида ИИБ бошлиғи фаол ўқувчиларга ўзининг шахсий фондидан эсдалик учун бадиий китоблар совға қилди.

Лицей ўқувчилари ва ички ишлар органлари ходимларини бевосита боғлашга хизмат қилувчи, келажагини мазкур соҳада кўришни орзу қилган тадбир иштирокчиларида олам-олам таассурот уйғотди. Мастер класс машғулотлари давом этади. 

 

Text to speech