13 Апрел 2021 йил 353

ЛИЦЕЙДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”

Эгнига ҳарбийча либос кийиб, шахдам қадам ташлаб кетаётган йигит-қизларни кўрганда ҳар қандай одамнинг ҳаваси келиши шаксиз. Шундай ўғил-қизлардан 483 нафари таҳсил олаётган ИИВ Сирдарё академик лицейида янги ўқув йилида шу лицейда ўқиш истагида бўлган 9-синф битирувчилари учун "Очиқ эшиклар" куни доирасида навбатдаги тарғибот ва ташвиқот тадбири ташкил этилди. Хусусан, академик лицейга Сайхунобод туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчилари мактаб психологи Сарвар Қўчқоров етакчилигида ташриф буюришди. Лицейдаги шарт-шароитлар ва ўқув жараёни билан танишишда академик лицейнинг ЧҚБТ ўқитувчиси А.Азизов ҳамда ёшлар иттифоқи фаолларидан Д.Мухторовлар амалий ёрдам беришди.
Ўқувчилар академик лицейда дарс жараёнларини бевосита кузатдилар, ўқув хоналаридаги, махсус фанлар учун ажратилган хоналардаги жиҳозлар ва кўргазмали қуролларни кўриб, олам-олам таассурот олдилар. Шу билан бирга, академик лицейда 15 апрелга қадар давом этадиган қабул жараёнлари билан ҳам танишдилар ва лицейга ҳужжат топшириш истагини билдирганларга керакли йўл-йўриқлар берилди.

ИИВ Сирдарё Академик лицейи

Text to speech