2 Декабр 2021 йил 336

“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ, этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6099 сон фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрь кунидаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735 сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 17 январдаги “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва аҳлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда 2021 йил 09 ноябрь кунидаги фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек ички ишлар органлари ходимлариниг касбий тайёргарлик даражасини янада мустаҳкамлаш борасида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Ички ишлар бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Оқолтин тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари ўртасида 2021 йил 02 декабрь куни спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

2021 йил 15 ноябрь кунидан, 15 декабрь кунига қадар ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” тадбирлари даврида ўтказилган ушбу мусобақада Оқолтин тумани Ички ишлар бўлимидан 5 кишидан иборат 1 та жамоа, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Оқолтин тумани Қўриқлаш бўлими дан 5 кишидан иборат 1 та жамоа жами 10 кишидан иборат 2 та жамоалари ўртасида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Оқолтин тумани ҳудудидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида бўлиб ўтган ва муросасиз баҳсларга бой бўлган ушбу шахмат ўйинлари якунларига кўра, Оқолтин тумани ИИБ ҲПБ секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш гуруҳи катта инспектори катта лейтенант Б.З.Исроилов фахрли 1 ўринни, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Оқолтин тумани Қўриқлаш бўлими ходими сержант А.О.Қурбонов фахрли 2 ўринни ҳамда Оқолтин тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан З.Л.Якубов фахрли 3 ўринни эгаллашди. Ўтказилган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга Оқолтин тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг эсдалик совғалари топширилди.

Ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” тадбирлари даврида Оқолтин тумани ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам спорт мусобақаларини кўтаринки руҳда ўтказиш белгилаб олинди.

Text to speech