27 Октябр 2021 йил 384

Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда

Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманларида аҳоли орасида санитария эпидемиологик ҳамда юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш борасида Сирдарё вилояти ИИБ Пост патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси шахсий таркиби томонидан вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорликда Гулистон шаҳри деҳқон бозорида ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиниши назорат тартибида текширилди. Текширувлар давомида фуқаролар томонидан сотиш учун олиб келинган чорва ҳайвонлари гўштининг белгиланган жойда ветеринария санитария кўригидан ўтказиб савдо қилинаётганлиги, тухум маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги тўғрисидаги маълумотномага эга эканлиги, ветеринария санитария кўригидан ўтказиб, савдо қилганлиги, сут ва сут маҳсулотлари павильони назорат тартибида кўздан кечирилганда, сотувчилар томонидан олиб келинган сут ва сут маҳсулотлари ветеринария санитария экспертиза лабораторияси мутахассислари томонидан текширувдан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги тўғрисида маълумотномалар берилганлиги, ушбу павильоннинг ички қисмига елим идиш (баклажка) ларда сотилиши таъқиқланганлиги тўғрисида огоҳлантирувчи эслатма ёпиштирилган бўлсада, айрим сотувчилар томонидан сут ва сут маҳсулотлари елим идишларда сотилаётганлиги аниқланди. Сифати об ҳавонинг таъсири натижасида тез ўзгарувчан бўлган салат маҳсулотлари ветеринария санитария қоидалари ва нормаларига зид равишда очиқ ҳавода сотилаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатга қонуний чора кўриш учун сотувчи ва маҳсулотлар деҳқон бозори ветеринария санитария экспертиза лабораторияси мудирига топширилди.

Бу каби тадбирлар вилоят ҳудуди бўйлаб кенг кўламда ўтказилиши тўғрисида керакли чора тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech