16 Июл 2021 йил 347

Йўл харакати хавфсизлиги тизимидаги офицер ходимлар малакаси оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3216-сон ва 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3919-сон қарорлари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 29 апрель кунидаги “Ички ишлар органлари ходимлари билан малака ошириш, қайта тайёрлаш ва масофадан ўқитиш ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги 85-сонли фармойиши талабларига мувофиқ Сирдарё вилояти ички ишлар органларининг 13 нафар Йўл харакати хавфсизлиги тизими офицер ходимлари билан жорий йилнинг 2 июль кунидан 19 июль кунига қадар вазирлик Малака ошириш институти Сирдарё филиалида хизматдан ажралмаган ҳолда масофадан туриб онлайн, яъни реал вақт режимида малака ошириш ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

“Ўқув курси давомида ходимларнинг Президентимизнинг соҳага оид фармон ва қарорлари, Ички ишлар вазирининг буйруқлари, Республикамизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда илғор хориж тажрибаларидан фойдаланиш, йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси тизимини такомиллаштириш, назоратнинг юқори самарадорлигини, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришни таъминлайдиган йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тартибга солиш тизимини кенгайтириш бўйича касбий билим ва малакаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.” – дейди вазирлик Малака ошириш институти Сирдарё филиали раҳбари майор О.Суяров.

Text to speech