15 Феврал 2023 йил 327

Жиноятчиликни олдини олиш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сардоба туманида жиноятчиликни жиловлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш борасида, сектор раҳбарлари, корхона ва идора масъул раҳбар ва ходимлари ўртасида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда, Сирдарё вилояти прокурорининг Ш.И.Хусенов, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари У.Э.Мавлановлар иштирокда туман ҳудудида содир этилган жиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитлари ўрганиб, жиноятчиликни жиловлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди. Ҳар бир маҳаллада фуқароларнинг хавфсизлиги доимий эътиборда эканлиги таъкидланиб, маҳаллада фаолият олиб бораётган бешликка жиноят келтириб чиқарувчи шахслар орасида профилактик огоҳлантирув тадбирларини ташкил этиш, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, ишсизларни иш билан таъминлаш борасида топшириқ ва кўрсатмалар белгилаб берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ

Text to speech