22 Декабр 2021 йил 285

Жазо ўтаётган назорат остидаги ёшлар ва аёллар билан уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди

Боёвут туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, жазо ўтаётган аёллар 7 нафарни, ёшлар 28 нафарни, жами 35 нафарни ташкил этади.

Ҳозирги кунда Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган ёшлар ва аёллар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш ҳамда келгусида жазо ўташ тартиб қоидаларини бузмаслик, ёшларни касбга йўналтириш мақсадида Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ходимлари, туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда жазо ўтаётган ёшлар-аёлларга жазони тўғри ўтаб тузалиш йўлига ўтган меҳнатга ҳалол ёндошган шахсларни жазодан Ўз.Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод этилиши тушунтирилиб, агарда улар томонидан қайта жиноят содир этилса Ўз.Рес.ЖКни 60-моддасига асосан шартли озод этилган муддати қайта қўшиб оғирроқ жазо қўлланилиши тўғрисида расман огоҳлантирилди.   

           Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи  

Text to speech