12 Август 2020 йил 348

Янгиерлик яна бир аёлга "Ҳимоя ордери" берилди.

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи номига Янгиер шахар Т.Малик махалласи Лутфий кўчасида яшовчи фуқаро Ж.Д мурожаат қилиб, у ўз аризасида турмуш ўртоғи У.Б томонидан мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келаётганлигини баён қилиб, турмуш ўртоғига чора кўришни сўраган. Ушбу фуқаронинг мурожаати юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб ушбу хонадонга бориб ўрганилганида ҳақиқатдан ҳам Янгиер шаҳар Т.Малик махалласи Лутфий кўчасида яшовчи фуқаро У.Б томонидан доимий равишда турли хил сўзлар билан турмуш ўртоғи Ж.Дни ҳақорат қилиб келаётганлиги, фукаро У.Б ишдан базида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда уйига келиб жанжал қилаётганлиги, турмуш ўртоғи Ж.Дни маънавий томондан ҳар куни эзиб ҳақоротлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Фуқаро У.Б билан ишчи гуруҳ томонидан профилактик суҳбат олиб борилиб, оила қанчалик муқаддас эканлигини, аёлини ҳурмат қилишлигини тушунтирилди. Шундан кейин фуқаро У.Б ўз ишидан пушаймонлигини билдирди. Ишчи гуруҳ томонидан уларни муросага келтириб яраштириб келгусида яна шундай ҳолат бўлса қатъий қонуний чора кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилиб фуқаро Ж.Дга "Ҳимоя ордери" берилиб ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб ўтилди.

Text to speech