20 Июн 2021 йил 306

Янгиер шаҳрида жойлашган болалар ёзги оромгохида Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати ходимлари “Биз гиёхвандликка қаршимиз” шиори остида тарғибот ишлари бўлиб ўтди.

Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати ходимлари билан биргаликда Янгиер шаҳрида жойлашган болалар ёзги орамгоҳида “Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги” ва “26 июнь Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” га бағишланган ўқув семинар машғулотлари ташкил этилди. Бунда 113 нафар ёшлар иштирок этиб, тадбирнинг мақсади улғайиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик рухида тарбиялаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишдир.

Тадбир давомида, қизиқарли қувноқ стартлар, эстафета спорт ўйинлари ўтказилди, бунда болалар ичидан жамоавий биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин эгаллаган жамоаларга ҳар хил турдаги эсталик совғалари топширилди.

“Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги” бўйича профилактик тезкор тадбирлари давом этмоқда.

 

Text to speech