23 Июл 2021 йил 47

Янгиер шаҳрида "Хавфсиз ва ақлли шаҳар" дастури ижросини таъминлаш юзасидан 24/7 режимда ишловчи 360 градусгача айлана оладиган видеокамералар ўрнатилмоқда

Давлат раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган илғор лойиҳалардан бўлган "Хавфсиз ва ақлли шаҳар" дастури ижросини таъминлаш юзасидан Янгиер шаҳрида содир этилиши мумкин бўлган хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳамда шубҳали шахсларни назоратда ушлаш ва уларни аниқлаш мақсадида 24 соат давомида фиксация қилиш учун 360 градусгача айлана оладиган видеокамераларни ўрнатиш ишлари бошланди.

Ушбу камералардан бири "Тошкент-Душанбе" М-34 халқаро йўлининг "Пахтакор" кўчаси билан кесишган қисмида жойлашган светофор жойлашган чорраҳада ўрнатилди. Бу турдаги кузатув камералари шаҳримиздаги барча чорраҳаларга ўрнатилади. Ушбу камералардаги тасвирларни кузатиб бориш учун шаҳар ИИБда алоҳида ходим бириктирилиб, назорат олиб борилиб, аниқланган қоидабузарликлар ёки хуқуқбузарликлар бўйича зудлик билан тегишли чоралар кўриб борилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech