12 Октябр 2020 йил 2174

Ижтимоий тармоқларда “Она 8 ёшли қизини қийноққа солиш ҳақида гапирди, аммо тергов тўхтатилди” - деб номланган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат

2020 йил 15 июль куни Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғи номига фуқаро О.Д ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 15 июль куни соат тахминан 13-00 лар атрофида вояга етмаган, 10.06.2012 йилда туғилган қизи С.Эни дўконга нарса олиб келиш мақсадида чиқарганлигини, лекин орадан 15-20 дақиқа ўтса ҳам қизи қайтиб келмаганидан сўнг, уни қидириб кўчага чиққан вақтида қизи, ўзлари яшайдиган жой яқинидаги 35-сонли умумтаълим мактаби томонидан чиқиб келаётганлигини кўрганлигини, сўнгра қизи билан биргаликда яшаш хонадонига келганида, қизи унга “дўконга бораётган вақтида унга нотаниш бўлган, кейинчалик "З" деб танилган бир йигит уни велосипедига миндириб, мактабга олиб борганлигини ва ўша мактабга борган вақтида у хожатхонага кириб, уни ҳам чақирганлигини, ўша ерда уни ўпиб, унга уятсиз ҳаракатлар қилганлигини” маълум қилиб, “З” исмли шахс вояга етмаган қизи С.Эга нисбатан тегажоғлик қилганлиги сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.  

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, мазкур жиноятни Сайхунобод тумани, Гулбулоқ маҳалласи, Ойбек кўчасида яшовчи, муқаддам судланган М.З содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатда фуқаро М.Знинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 129-моддаси 1-қисмида назардат тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, 14.08.2020 йилда М.Зга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech