23 Март 2020 йил 383

Ҳимояга муҳтож аёлларга "Ҳимоя ордери" берилмоқда.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги низомга кўра, Ховос тумани "Гулбаҳор" МФЙ "Шаббода" кўчаси 1/1-уйда истиқомат қилувчи Озода Сабуровага турмуш ўртоғи Фарход Сабуров томонидан мунтазам тазйиқ ўтказилиб келинаётганлиги сабабли "Ҳимоя ордери" берилди. Фарход Сабуровга ҳуқуқ ва мажбуриятлари таништирилди. Тазйиқ ўтказиш давом эттирилган ҳолда унга нисбатан қонуний чора кўрилиши ҳақида расмий огоҳлантирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech