8 Август 2020 йил 314

Ҳимояга муҳтож аёлга "Ҳимоя ордери" берилди.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева томонидан Мирзаобод тумани "Мирзо Улуғбек" махалласи, "Зафар" кўчаси, 1-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар Д.А ва унинг турмуш ўртоғи У.А лар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Ушбу оилани ўрганиш жараёнида У.А бир неча йиллардан буён спиртли ичимлик истеьмол қилиб маст ҳолатда турмуш ўртоғи Д.А ни ҳақоратлаб, жисмоний ва маьнавий тазйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланди.
Суҳбат жараёнида томонларга жамиятга зид турмуш тарзи юритмаслиги, оиласи билан тинч-тотув яшаши, фарзандларининг тарбияси билан мунтазам шуғулланиб бориши, оиланинг муқаддаслиги тушунтирилди ва фуқаро Д.Ага Мирзаобод тумани ИИБ томонидан "Ҳимоя ордери" берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech