14 Сентябр 2021 йил 532

ИИВнинг ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида иш бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 6 сентябрь кунидаги “Ички ишлар вазизлиги ҳудудий бўлинмаларининг жанговар шайлиги ҳамда ходимларнинг хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини ўрганиш тўғрисида”ги фармойиши талабларига асосан, Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговар шайлиги ҳамда ходимларнинг хизмат жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини ўрганиш ҳамда методик ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, вазирликнинг ишчи гуруҳи Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ўз фаолиятини бошлади.

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари, Ташкилий бўлим (бўлинма) бошлиқлари ҳамда Кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспекторларининг жанговар шайлик даражаси, саф тайёргарлиги, хизмат кийимини кийиш қоидаларига риоя қилиниши, махсус воситалар ва ўқ отар қуролларни қўллаш кўникмалари синовдан ўтказилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими

Text to speech