6 Декабр 2021 йил 365

ИИВ Сирдарё Академик лицейида тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 8 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейида конституциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан, ўқувчилар ўртасида миллий қомусимизнинг қабул қилиниши, тарихи ва аҳамияти, конституция билан боғлиқ тушунчалар бериш, ўқувчилар онгида миллий ўзлигимизга хос бўлган давлат қомусига нисбатан фахр-у ифтихор ҳиссини шакиллантиришга қаратилган, Ватанни севиш, унга садоқат билан хизмат қилишга тайёр бўлиш мақсадида „Конституция ҳуқуқ ва эркинликларимиз“ мавзуси остида беллашув бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда „Адолат“ ҳамда „Демократлар“ жамоаси 7 та шарт асосида ўзларининг зийраклиги, билимдонлиги ва чаққонликларини намоён этишди. Ушбу беллашув „Адолат“ жамоаси қатнашчилари ўзларининг зукколиги ва фаолликлари билан „Демократлар“ жамоасидан устунликларини исботлашди ва ғалабани қўлга киритишди. Ушбу беллашувда ҳудудий ИИБ ҳодимлари меҳмон сифатида ташриф буюришди. Беллашув давомида лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар тадбир меҳмон ва иштирокчиларда ўзгача таассурот қолдирди.
Шу каби беллашувларнинг ўтказилиши келгусида лицей ўқувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини мукаммал эгаллаш баробарида, Конституция қонунларни амалиётда самарали қўллашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейи ахборот-ресурс маркази марказ раҳбари Севинч Хидоятова

Text to speech