8 Феврал 2023 йил 241

ИИВ Сирдарё академик лицейида Алишер Навоийнинг 582 йиллиги муносабати билан адабий бадиий кеча ўтказилди.

Вазирлик Сирдарё академик лицейида адабиётшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар ва ўқувчи ёшлар иштирокида Алишер Навоийнинг 582 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий шарқнинг буюк шоири, мутафаккири ва давлат арбоби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Сирдарё тумани Маданият бўлими «Ёшлик-дўстлик» ҳаваскорлар халқ ансамбли ҳамда 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Дурдона рақс дастаси” ансамбли лицей профессор-ўқитувчилари, ўқувчи ёшлар қатнашди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – буюк бобокалонимиз Алишер Навоийни хотирлаш, унинг бой маънавий меросини келгуси авлодларга етказиш ва Навоий каби буюк авлодларни тарбиялашдан иборатдир. Бадиий кечада мутафаккир бобомиз бой маънавий мероси билан инсоният тамаддунига улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидланди. Хусусан, Навоий асарларида илгари сурилган умумбашарий ғоялар жамиятда инсон қадрини улуғлашга, мамлакат тақдири учун муносиб авлодларни камол топтиришга, ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтиришга хизмат қилиши айтиб ўтилди. 

Тадбир давомида Навоий ғазаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида янгради. Айниқса шоир ҳаёти ва ижоди ҳақидаги саҳна кўриниши, иқтидорли ёшларнинг A.Навоийнинг ижод намуналаридан ёд айтгани ҳамда Сирдарё тумани Маданият бўлими «Ёшлик-дўстлик» ҳаваскорлар халқ ансамбли томонидан Навоийнинг ғазалларига басталанган куй-қўшиқларни ижро этишлари ҳамда “Дурдона рақс дастаси” ансамбли ижросидаги ажойиб рақслар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Text to speech