3 Феврал 2023 йил 781

ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчи қизлари билан давра суҳбати ўтказилди

ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчи қизлари билан “Касбим-фахрим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ХҚМБ ўринбосари, Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг аъзоси ҳамда шифокорлар иштирок этишди. Давра суҳбати давомида ҳар бир касбнинг такрорланмас сир-синоати, жозибадорлиги ва албатта машаққати ҳамда шарафи борлиги, Ички ишлар органи ходими бўлиш ҳам инсондан билим, куч-ғайрат, шижоат ва матонат талаб этиши, ходим ўз касбини севиб ишласагина ҳурмат, обрў-эътибор қозониши, фаолиятида юқори натижаларга эришиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди. Давра суҳбатида ўқувчи қизларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш, ўз устида ишлаш, ютуқларни қўлга киритиш, мақсадларига эришиш учун дадил қадам ташлаш, қунт билан билим олишлари ҳақида зарур тавсиялар бериб ўтилди. Шунингдек, одоб-ахлоқ қоидалари, муомала, кийиниш одобига риоя қилишлари, бошқаларга ҳар томонлама намуна бўлишлари лозимлиги тушунтирилди. Давра суҳбати давомида ўқиш давомида ютуқларни қўлга киритган ўқувчи қизлар алоҳида эътироф этилди. Учрашув сўнгида ўқувчи қизлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан аниқ жавоблар берилди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.sirviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: