20 Май 2023 йил 293

ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари “Ёшлар маркази”да!

Янги Ўзбекистон ёшларга яратилаётган имкониятлар билан танишиш, ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш ҳамда шиддат билан ривожланаётган технология асрида муносиб рақобатбардош кадр бўлиб етишишда IT нинг ўрнини ёритиб бериш мақсадида, жорий йилнинг 19 май куни ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари билан Гулистон шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази”га саёҳат уюштирилди.

Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи М.Б.Сирожидинов лицей ўқувчилари билан учрашиб, “Ёшлар маркази”да ёшлар учун ташкил этилган IT парк ва пазандачилик, театр, тикувчилик, амалий санъат, мусиқа тўгараклари тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, IT марказ мутахассислари ўқувчиларга ИТ соҳасига қандай кириб келиш ва энг зарур методлардан қандай фойдаланиш кераклигини, Startap лойиҳаларни амалга ошириш, IT-маркет тизими ва IT парк резиденти бўлиш ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Ўқувчилар IT паркда ташкил этилган компютер саводхонлиги, дастурлаш, веб-дизайн, робототехника, киберспорт турлари, IT-инглиз тили каби бир қатор тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишиб, дарсдан ташқари ҳолатларда мазкур тўгаракларда иштирок этиш истагини билдирдилар.

Ташриф давомида ўқувчилар ўзлари қизиққан саволларга малакали мутахассислар томонидан етарлича жавоб олдилар. “Ёшлар маркази”да яратилган шароитлар  ўқувчиларимизда жуда катта таассурот ва IT соҳасига катта қизиқишни уйғотди.

Text to speech