7 Феврал 2023 йил 229

ИИВ масъул ходимлари томонидан Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги 10-сонли Қарори бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари генерал-майор А.Икрамовнинг фармойишига асосан ИИВ масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг 7 февраль куни жойларда Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 10-сонли Қарори бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди. Ўтказилган тарғибот учрашувлари давомида масъул ходимлар томонидан ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йилнинг 20 январь кунидаги 10-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти, ушбу Қарор билан келгусида ички ишлар органларида бўладиган ўзгаришлар, айрим қонун ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар тушунтириб ўтилди. Шунингдек, раҳбар ходимларга эндиликда «Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси» талаблари бўйича ходимлар билан ишни ташкил этишлари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишларини ҳамкорликда олиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Жойларда ИИВ масъул ходимлари томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech