26 Сентябр 2020 йил 340

ИИВ Малакаошириш институти Сирдарё вилояти филиалида ёш ходимларга тренинг машғулотлари ўтказилди

Вазирликнинг 2020 йил 18 март кунидаги кўрсатмаси ижросига асосан жорий йилнинг 24 сентябрь куни ИИВ Малака ошириш институтининг Сирдарё вилояти филиалида вилояти ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори капитан Б.Н.Аташханов томонидан профилактика инспектори лавозимларига тўғридан-тўғри танлов асосида қабул қилинган ёш ходимларнинг соҳага оид билимлари ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.

Семинар тренинг давомида капитан Б.Н.Аташханов мамлакатимизда тинчлик ва осойиш-таликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш энг асосий устувор вазифалардан бири ҳисобланиши, ходимларни хизмат фаолиятидан ажратмаган ҳолда ўқитиш ва махсус касбий тайёрлаш, уларнинг доимий малакасини ошириб бориш ички ишлар органлари кадрлар салоҳиятини оширишга имкон берадиган сифат жиҳатдан янги тизим эканлиги, семинар тренингларни ташкил этишдан мақсад ёш ходимларда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган дастлабки касбий билим, юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтиб,ҳар бир профилактика инспектори «Халқ манфаатларига хизмат қилиш»ни ўз хизмат бурчи деб билиши, ўз устида тинимсиз изланиш олиб бориб, фуқаролар билан хушмуомалалик билан муносабатда бўлиши бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлиги тўғрисида фикр ва тавсияларини берди.

Семинар-тренинг савол-жавоблартарзидамуҳокамаларга бой бўлиб, ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech