31 Май 2023 йил 235

Ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ИИВ Сирдарё академик лицейи профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлари учун саёҳат уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 7-февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорига асосан ИИВ Сирдарё академик лицейи профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлари учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” – ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида 2023-йил 28 май куни Ховос туманидаги зиёратгоҳларга ва Зомин туристик зонасига жамоавий саёҳат ташкил этилди. Саёҳатда Ховособод қишлоғида ҳозирги кунга қадар сақланиб қолган 12 та табаррук қадамжолардан «Хасти бузургон», «Биби оча», «Юсуфбобо» зиёратгоҳи ва «Шербобо» мақбарасини ҳамда «Намозгоҳ» масжидини томоша қилдилар. 

Шундан сўнг, лицей жамоаси “Зомин” туристик-рекреацион зонаси бўйлаб саёҳат давомида “Шаршара”, Суффа платоси”, Шербулоқ” булоғи ва бошқа дам олиш масканлари бўйлаб сайр қилишди. Зомин табиатига ташриф давомида тоза ҳаво ва зилол сувдан баҳраманд бўлган ходимлар юртимизнинг гўзаллиги ва табиатининг бетакрор эканлигини яна бир бор ҳис қилдилар.

Text to speech