6 Июл 2020 йил 358

Халқимиз ҳолидан хабар олиш, халқ орасига кириш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш ва ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифасидир

Президентимиз ташаббуси “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди. Шу боис, Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари О.Абдуллаев, сектор ҳудудидаги, ўзгалар кўмагига мухтож, эхтиёжманд фуқаролар билан учрашди.

Сектор раҳбари томонидан 11 та эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммоларини ўрганилди ҳамда 11 турдаги озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Жиноятчиликка қарши курашиш билан биргаликда, халқимиз ҳолидан хабар олиш, халқ орасига кириш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш ва ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифасидир.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech