6 Июл 2020 йил 330

Гулистон туманида “Турмуш” тадбири давомида нотинч оила ўрганилди.

Оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилаларнинг мустаҳкам, тинч-тотув бўлишини таъминлаш мақсадида республикамизда 2020 йил 20 июндан 20 июлга қадар “Турмуш” тадбири ўтказилмоқда.

Гулистон туманида мазкур тадбир давомида кенг қамровли профилактик ишлар олиб борилмоқда. Нотинч оилалар билан профилактик сухбатлар ўтказилиб, оиладаги муаммо ўрганилиб, уларни бартараф этиш орқали оиланинг тинчлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Гулистон тумани ИИБ бошлиғи номига Гулистон тумани "О.Влдий" МФЙ да истиқомат қилувчи Д.М мурожаат қилиб, хозирги кунда оиласи нотинч эканлигини, турмуш ўртоғи доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиб келиб жанжал қилишлигини ва уни яшаш хонадонидан хайдаб чиқараётганлигини таъкидлаб ўтган. 

Ушбу мурожаат юзасидан Гулистон туман ИИБ ХПБ ХКМБ катта инспектори катта лейтенант Л.Сайдалиева ва "О.Водий" МФЙ профилактика инспектори Ж.Бекбоевлар биргаликда ушбу хонадонни ўрганишиб, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Д.Мнинг турмуш ўртоғи  фуқаро Х.М спиртли ичимликка ружу қўйганлиги ва турмуш ўртоғини яшаш хонадонидан хайдаб чиқараётганлиги маълум бўлди. Ушбу оилада бўлаётган жанжал юзасидан фуқаро Х.М билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг бир қатор моддалари бўйича профилактик суҳбат ўтказилиб, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари тушунтирилиб ўтилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech