9 Декабр 2021 йил 316

Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда пиротехника маҳсулотларини ноқонуний равишда олиб келаётган шахс қўлга олинди.

2021 йилнинг 8 декабрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ҳамда Божхона Бошқармаси ходимлари ҳамкорликда Гулистон шаҳар Аҳиллик маҳалласи Ўзбекистон кўчасида ўтказилган тадбир давомида, 2002 йилда туғилган Тошкент шахар Чилонзор туманида яшовчи Э.А ўзи бошқарувида бўлган Нексия-III русумли автотранспорт воситасида жами 5 хил турдаги 12 дона “Снайпер, 76 дона “Золотой песок”, 2 дона “С новым годом” номли салютлари ҳамда 33 қутида 19800 дона “Британик” номли, 7 қутида 4200 дона “Трения” номли жами бўлиб 24090 дона, (жами қиймати 6.600.000 сўмлик) пиротехник маҳсулотларини ноқонуний равишда олиб кетаётганлиги аниқланиб, тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ҳозирда суруштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ

Text to speech