24 Сентябр 2020 йил 272

Гулистон шаҳрида “Одам савдосига қарши курашиш: одам савдосидан жабрланганлар идентификацияси ва қайта йўналтириш механизми” мавзусида онлайн тарзда давра суҳбати ўтказилди.

2020 йилнинг 24 сентябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ кичик мажлислар залида, “Тараққиёт стратегияси” Маркази, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот Маркази билан ҳамкорликда “Одам савдосига қарши курашиш: одам савдосидан жабрланганлар идентификацияси ва қайта йўналтириш механизми” мавзусида онлайн тарзда давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда одам савдоси жабрдийдаларини идентификация қилиш ва қайта йўналтириш механизми хақидаги қонун ости ҳужжат лойиҳаси кенг ва атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари, жойлардан шаҳар-туман ҳудудий комиссияларини вакиллари, масъул котиблари, шаҳар-туман ИИБ мажлислар залидан қатнашди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, Одам савдосига қарши курашиш бўйича кичик комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech