11 Апрел 2021 йил 342

Гулистон шаҳар 3-сектор раҳбари “Боғишамол” маҳалласи ёшларининг муаммоларини ўрганди.

Гулистон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Гулистон шаҳар Боғишамол маҳалласининг 22 нафар ёшлари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида уларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда шаҳардаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда Боғишамол маҳалласида ўтказилган очиқ мулоқотда ёшлар томонидан ишга қайтиш, ишлаб чиқариш учун кредити олиш, яшаш жойига доимий рўйҳатга қўйиш ва бошқа ижтимоий масалаларда мурожаатлар келиб тушди. 

Бўлиб ўтган учрашувида Обод юрт маҳалласи МЭЗ ётоқхонасида яшовчи Абдуқодирова Сабрина Алишеровна онасига МЭЗ ётоқхонасига доимий рўйхатга қўйиш юзасидан қилган мурожаатини ижобий ҳал қилди.

Боғишамол маҳалласида яшовчи Маннопова Чарос Марат қизининг мурожаати бўйича олдинги иш жойига қайта тиклаб берилди.

Учрашув давомида келиб тушган 17 та мурожаатлардан 3 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва қолган 9 та мурожаатлар сектор раҳбари томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилотларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Шу каба учрашувлар вилоятимизнинг 3- сектор ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech