28 Июн 2021 йил 315

Фуқароликка оид ҳуқуқий ислоҳотлар амалда

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқига йўллаган Мурожаатномаси ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йил 14 июнда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги 610-сон Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 696-сонли Қонуни қабул қилинди.

Маълумот учун, вилоятимизда доимий истиқомат қилувчи 5 329 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар тафтишдан ўтказилиб, шулардан 1 805 нафари “Тан олиш” доираси таъсирига тушиши аниқланган, шундан:

1 629 нафари 2005 йил 1 январгача келиб доимий руйхатдан ўтган;

176 нафари 15 йилдан ортиқ муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётганларни ташкил этади.

Бугунги кунда, мазкур Қонуннинг 6-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида, ушбу Қонун кучга кирган кунидан бошлаб ўтган қисқа вақт мобайнида, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан, 1805 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслардан 361 нафарини, яъни 20 фоизини ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг 115 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тан олиниб, уларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация айди карталари расмийлаштириб бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда, ушбу йўналишда фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда.

Text to speech