23 Октябр 2021 йил 422

Фармон ижроси амалда

Сайхунобод тумани ҳудудида жами аҳоли сони 78 000 нафарни ташкил қилиб, шундан 107 нафар доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва 66 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065 сонли Фармонига асосан 1 665 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-карталари расмийлаштириб берилди. Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги 2021 йил 14 июндаги ЎРҚ-696-сонли Қонунининг 6-моддасига асосан 36 нафар Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги йўқ шахслар томонидан ҳужжатлар топширилган бўлиб шулардан, 36 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиниб, идентификация ID-карталари расмийлаштириб берилди ҳамда умумий тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш юзасидан топширилган йиғма жилдлардан 10 нафарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди.

Text to speech