“Facebook” ижтимоий тармоғининг «Халқ билан мулоқот» гуруҳида Сайёра Икромжоновна аккаунти томонидан жойланган постга раддия.
“Facebook” ижтимоий тармоғининг «Халқ билан мулоқот» гуруҳида Сайёра Икромжоновна аккаунти томонидан жойланган постда Турсунова Сайёра эканлиги, ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи эканлигини, Ширин шаҳрида Мўминова Матлуба 31 май куни уни жамоат жойида ҳақоратлаб урганлигини, ширини шаҳри Ички ишлар бўлими ва шаҳар ҳокимининг ушбу ҳолатдан хабари бўлса ҳам ҳолат юзасидан жиноят иши очилмаётганлиги, жамоат жойида уни уриб, ҳомиладорлигини билиб туриб тепиб йиқитганлигини шу каби бир қатор важлар келтирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида суруштирув ишлари олиб борилди.
Жорий йилнинг 31 май куни Ширин шаҳар Ҳарбий қисмда жойлашган «Ватанпарвар» МФЙда яшовчи фуқаро С.Турсунова ҳамда шу маҳаллада яшовчи М.Мўминовалар ўзаро бир бирларини ҳақорат қилишиб, уришиб тан жароҳати етказганлиги юзасидан Ширин шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Уларнинг олган тан жароҳатлари бўйича суд тиббий экспертиза тайинланган. Суд тиббий экспертиза хулосаси, гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда ишга алоқадор бўлган тўпланган ҳужжатларга кўра фуқаролар С.Турсунова ва М.Мўминоваларнинг хатти - ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли, фуқаро С.Турсуновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисми ва фуқаро М.Мўминовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилишлик учун Ширин шаҳар Маъмурий судига тақдим этилган. Суд томонидан иш кўриб чиқишлик учун ҳужжатлар тайёрланган вақтда фуқаро С.Турсунова суд жараёнига келишдан бош тортиб келган. Унга нисбатан бир неча марта судда иштирок этиши бўйича чақирув қоғози ҳам юборилган лекин С.Турсунова судга келмаганлиги учун суд томонидан иш ҳужжатлари унинг иштирокисиз кўриб чиқилган.
Суд фуқаро М.Мўминовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг энг кам ойлик иш ҳаққининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Фуқаро С.Турсуновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, МЖтКнинг 41-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида жарима, 52-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланиб, МЖтКнинг 34-моддаси билан узил кесил 7 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Бундан кўриниб турибтики, Сайёра Икромжоновна аккаунти томонидан жойланган постда келтириб ўтилган важлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Шу ўринда Фуқароларимиздан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хар бир хабарни асл ҳолатни билмасдан туриб хулоса қилишга шошилмасликларини сўраб қолар эдик.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати