27 Март 2020 йил 399

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Сирдарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматида мавжуд бўш бўлган профилактика инспектори лавозимларига танлов эълон қилинади.

 Ички ишлар органларининг “Профилактика инспектори” лавозимига кириш истагини билдирган номзодлар учун эслатма:

- Сирдарё вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турувчи, ёши 18 дан кичик ва              30 ёшдан катта бўлмаган (шу жумладан 30 ёш ҳам), бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган эркаклар иштирок этишлари мумкин.

- Танловда олий маълумотли (қоида тариқасида ҳуқуқшунос маълумотига эга) бўлган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

 Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

-туғилганлик ҳақида гувоҳномаси; (асли ва нусхаси)

 -фуқаролик паспорти; (асли ва нусхаси)

 -3х4 ўлчамдаги 6 та, 9х12 ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат (бош кийимисиз);

 - олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом иловаси билан) нинг (асли ва нусхалари);

 -ҳарбий гувоҳнома (асли ва нусхаси);

 -доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);

 -меҳнат дафтарча асли (агар мавжуд бўлса).

 Номзодларни қабул қилиш учун дастлабки танлов – дастлабки суҳбат, психологик тест, умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш шаклида ўтказилиб, умумлаштирилган натижаларга кўра якунланади.

Номзодларни қабул қилиш учун якуний танлов – номзод билан якка тартибда суҳбат шаклида ўтказилиб, суҳбат давомида унинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шунингдек, ходим учун зарур бўлган бошқа маънавий – ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим ҳислатлар баҳоланади.

Якуний суҳбат натижаларига кўра, номзоднинг хизматга касбий жиҳатдан яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Ички ишлар органлари хизматига, мавжуд бўш лавозимларни ҳисобга олган ҳолда якуний танлов натижаларига кўра якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар қабул қилинади.

Бундан ташқари, хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган, шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган тақдирда якуний танловсиз ички ишлар органлари хизматига қабул қилинади.

Қуйидагилар шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган тақдирда, психолог-мутахассис томонидан индивидуал суҳбат ўтказиш натижаси бўйича берган хулосаси ҳисобга олинган ҳолда якуний танлов асосида ички ишлар органлари хизматига қабул қилинади:

- Республика (1-ўрин) ва халқаро танлов ва мусобақаларнинг индивидуал ва жамоа турлари ғолиблари (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3 ўринлар);

- Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар;

- Олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаганлар.

Номзодлар 2020 йилнинг 06 апрель кунидан 11 апрель кунига қадар  (11 апрель куни ҳам) Сирдарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармасига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.

2020 йилнинг 06 апрель кунидан олдин ёки 11 апрель кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

 Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар И.Каримов кўчаси 1-уй.

Мурожаат учун телефонлар: (078) 343-50-69, 343-50-83

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси.

Text to speech