21 Декабр 2021 йил 266

Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган назорат остидаги шахслар Ўз.Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод этилди

Боёвут туман ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган назорат остидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли озод этиш мақсадида Боёвут тумани Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида суд мажлиси ўтказилди.

Жумладан Озодликни чеклаш жазоси тайинланган 1987 йилда туғилган, Боёвут тумани Боёвут маҳалласида яшовчи назорат остидаги шахс Х.Н ўталмай қолган 7 ой 3 кун ўталмай қолган жазосидан, 1974 йилда туғилган Боёвут тумани Бунёдкор МФЙда яшовчи M.Rni 1йил 2 ой 18 кун ўталмай қолган жазосидан, 2002 йил туғилган Боёвут тумани Қарапчи МФЙда яшовчи O.A. 11 ой 20 кун ўталмай қолган Озодликни чеклаш жазосидан, 1977 йилда туғилган Анорзор МФЙда яшовчи М.З 1 йил 11 ой 14 кун ўталмаган Ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан, ЖИБ Янгиер шаҳар судининг ажримига билан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли озод этилди.

Бундан ташқари назорат остидаги шахслар 06.10.1993 йилда Ховос тумани туғилган Боёвут тумани Навбаҳор МФЙда яшовчи Т.Д транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан, 1986 йилда туғилган Боёвут тумани Ҳосил обод МФЙда яшовчи Г.Флар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан, ўзларининг шахсий илтимоси ЖИБ Янгиер шаҳар суди томонидан ўрганилиб чиқилиб, 2 нафари ўзининг илтимосномасига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан, 4 нафари ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асосан жами 6 нафари назорат остидаги шахслар ЖИБ Янгиер шаҳар судининг ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин жазо ўташдан шартли озод этилди.

Ўтказилган судда ЖИБ Янгиер судининг раиси Ж.Хайдаров, суд котиби Бегзод Бектураев, туман прокурорининг ёрдамчиси Бўронов Муҳаммад Неъмат ўғли, Боёвут туман ИИО Пробация гуруҳи катта инспектор капитан У.М.Тоғаев, инспектори ва 6 нафар назорат остидаги шахслар ҳамда 35 нафар фуқаролар иштирок этди.

 Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи

Text to speech