18 Ноябр 2022 йил 384

Байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсолидир.

«Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган ВИИ сессиясида қабул қилинган. Байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсолидир. Сирдарё вилояти ИИБга бириктирилган Гулистон туманидаги Нурли маскан ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчи ёшлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами тадбири кўтаринки кайфиятда нишонланди. Тадбир аввалида давлат мадҳияси эшиттирилди ва шундан сўнг ўқувчи ёшлар дастлаб ўзлари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши ва шеърларини мехмон-томошабинларга ижро этиб беришди. Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Қуёш кўкда фалакнинг байроғи бўлиб порлаб турибди, кўнгилда муҳаббат байроғи ҳилпирайди, онгимизни эса тафаккур байроғи нурлантиради. Озод ва обод Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир. Байроқ қабул қилинганлигининг 31 йиллиги тадбири якунида Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси масъул ходими тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғасини «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати директорига топширди. Шундан сўнг «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳовлисида ўқувчи ёшлар учун Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасига тегишли бўлган махсус воситалар билан жиҳозланган автомашиналар кўргазмаси ташкил қилинди. Тизимли равишда ташкиллаштирилиб келинаётган бу каби тадбирлар ёш авлод қалбида Ватан байроғини ардоқлаш, уни эзгулик, тинчлик рамзи эканлиги, Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech