4 Март 2022 йил 524

Сирдарё вилояти ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган аёл ходималар ўртасида спортнинг “стол тенниси” тури бўйича мусобақаси ўтказилди

Ўзбек аёли. Бугунги ривожланишлар даврида ўзининг шижоати билан жамиятимизнинг барча соҳасида фаоллик намунасини кўрсатмоқда. Биргина ички ишлар соҳасини оладиган бўлсак,  ҳозирги кунда тизимнинг 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.  Уларга ҳар томонлама шарт-шароитлар яратилган. Сирдарё  вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тизимдаги  хотин-қизларнинг спортдаги фаоллигини ошириш мақсадида “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан режага мувофиқ, спортнинг “стол тенниси” бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада Тўмарис издошлари бўлган опа-сингилларимиз стол теннисида нечоғлиқ даражада маҳоратли эканлигини синовдан   ўтказди. Муросасиз кечган баҳсларда Сайёра Мираҳмедова, Лола Сайдалиева, Камила Райимбоевалар рақибларига  нисбатан  кучли эканликларини намоён этди. Натижаларга кўра мутлақ ғолиблик   Сайёра Мираҳмедова мусобоқа шоҳсупасига кўтарилган бўлса,  иккинчи ўрин Гулистон тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари  бўйича катта инспектори Лола Сайдалиевага, учинчи ўрин Сирдарё  вилояти ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати  ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси инспектори Камила Райимбоеваларга насиб этди. Ғолиблар Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди

Text to speech