28 Октябр 2021 йил 63

432,42 грамм гиёҳванд моддаси олинди.

Тинтув ўтказиш қарори асосида, Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ва Боёвут туман ИИБ ходимлари томонидан Боёвут тумани Қарапчи маҳалласида яшовчи фуқаро О.Б нинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув давомида, унинг яшаш хонадони омборхонасидан оқ рангли, матодан тикилган, халтача ичида, 13 та ҳар хил ҳажмдаги қоғоз бўлаклари ва 2 та гугурт қутига солинган, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, қуруқ ҳолатдаги, яшил рангли, марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита, 11 та қоғоз бўлаклари, 1 та тиш пастаси қутиси ва 1 та матоли халтача ичига солинган марихуана ўсимлик уруғлари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган. Шунингдек, О.Б ўз хоҳиши билан яшаш хонадонидаги сандиқдан 2 та қоғоз қутиларга солинган ва хонадон ётоқхонаси шкафи костюмидан рангсиз целлофан пакетдаги, 3 та гугурт қутиларга солинган, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, қуруқ ҳолатдаги, яшил рангли, марихуана гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш воситаларни тақдим этган.

Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, О.Б дан далилий ашё тариқасида олинган ўрамлардаги ва 3 дона гугурт қутисида бўлган, ўткир ҳидли, модда таркибида фаол гиёҳванд модда «Тетрагидроканнабинол» мавжуд бўлган «Марихуана» гиёҳванд моддаси эканлиги ва унинг умумий вазни 432,42 граммни ташкил этиши кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech