20 Декабр 2021 йил 361

10 нафар назорат остидаги шахслар жазодан муддатидан илгари шартли озод этилди.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди биносининг мажлислар залида, жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди судьяси С.Сарибаев раислигида ҳамда судья ёрдамчиси М.Райимбердиевлар навбатдаги суд жараёнида туман ИИБ пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахсларнинг 10 нафари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилиш тўғрисида киритилган тақдимномалар ва 1 нафар жазони ўташдан бўйин товлаган назорат остидаги шахсга нисбатан тўпланган ҳужжатлар суд мажлисида кўриб чиқилди.

10 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод этиш тўғрисида киритилган тақдимномалар суд томонидан қаноатлантирилди, шунингдек жазони ўташдан бўйин товлаган назорат остидаги шахсга нисбатан ўталмай қолган жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисида ажрим чиқарилди.

Шунингдек суд мажлиси давомида назорат остидаги шахсларга қайта жиноят содир этмасликлари, қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришлари тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech