14 Ноябр 2022 йил 116

Ховос туманида ўғирлик жинояти содир этган шахс қўлга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ «102» хизматига фуқаро М.И мурожаат қилиб, мурожаатида номаълум шахс Ховос тумани, Истиқлол МФЙ, Истиқлол кўчасидаги уйининг кириш йўлагида турган, нархи 700.000 сўмлик “Kама F-100» русумли велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни С.Х содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё олинган.

Ҳозирда мазкур жиноят юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро С.Х. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-м 1-қ билан жиноят иши қўзғатилган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech