18 Ноябр 2022 йил 108

Оғуфурушнинг ҳийласи панд берди.

Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Р.Г Тошкент шаҳридан қайтаётган вақтда, 1995 йилда Гулистон шаҳрида туғилган фуқаро У.Д бошқарувида бўлган Ласетти русумли автомашина Гулистон шаҳар йўналиши бўйича Сирдарё тумани Адолат маҳалласи Туркистон кўчасида ҳаракатланиб кетаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тўхтатилиб, холислар иштирокида автомашина кўздан кечирилганда, автомашина орқа ўриндиғи тагидан 2 дона конвалютадаги жами 20 дона «Зардекс» номли ҳамда қора рангли, целлофан пакетга солинган, 9 дона «Тропикамид» номли ва 1 дона «Селофан» номли дори воситалари борлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида олинган. Давом эттирилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Г Сирдарё тумани Камолот маҳалласи ҳудудида автомашинадан тушиб қолганлиги, ходимлар томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида Р.Г қўлга олинган. Суриштирувлар давомида «Сирдарё ЙПХ масканига» етмасдан қолган дори воситаларни йўлнинг ўнг четига ташлаб юборганлигини маълум бўлгандан сўнг, холислар иштирокида у кўрсатган жой кўздан кечирилганда, 19 дона конвелютадаги жами 190 дона ва шахсий тинтув қилинганда курткаси ички чўнтагидан 6 дона «Зардекс» номли дори воситалари борлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech