26 Август 2022 йил 94

Ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида қидирувдаги фирибгар қўлга олинди

Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда (Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) 3-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этиб, Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлимига келишдан бўйин товлаб яшириниб, юрган Мирзаобод тумани, Ойдин маҳалласида яшовчи Қ.Б Тошкент шаҳар, Учтепа тумани ҳудудида қўлга олиниб, Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлимининг қарорига асосан «Қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилиб, тезкор ходимлар томонидан жазо муқаррарлиги таъминланди

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech